«ис газидан заҳарланиш» тегли мақолалар


Сурхондарёда бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди
27 феврал 2024, 12:39

Сурхондарёда бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Бойсун туманида бир оиланинг 6 аъзоси ис газидан заҳарланди. Оқибатда ота ва унинг вояга етмаган 4 фарзанди вафот этди, аёл эса жонлантириш бўлимида қолмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Фарғонада бир оиланинг 6 нафар аъзоси ис газидан вафот этди
27 январ 2024, 13:13

Фарғонада бир оиланинг 6 нафар аъзоси ис газидан вафот этди

Марғилон шаҳрида бир хонадонда истиқомат қилиб келган эр-хотин, уларнинг қизи ва уч нафар набираси ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.

Ўзбекистонлик аёл Ҳиндистонда ис газидан вафот этди
23 январ 2024, 21:54

Ўзбекистонлик аёл Ҳиндистонда ис газидан вафот этди

Ҳиндистоннинг Ҳарьяна штатидаги дам олиш масканларидан бирида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди. Маълум бўлишича, у ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этган. Ҳозирда марҳумани ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Наманган вилоятида 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
18 декабр 2023, 11:57

Наманган вилоятида 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Янги Наманган туманида эр-хотин ҳамда уларнинг 19 ва 14 ёшли қизлари печкадан табиий газ иси чиқиши оқибатида заҳарланиб вафот этди.

Жиззахда эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди
22 феврал 2023, 14:39

Жиззахда эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди

Шароф Рашидов туманида эр-хотин вафот этди, улар ис газидан заҳарланган бўлиши мумкин. Жиззах вилояти прокуратураси текширув ишларини олиб бормоқда.

Жиззахда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
3 феврал 2023, 17:40

Жиззахда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Жиззахда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Улардан икки нафари талаба бўлган. Ҳодисага иситиш тизимининг табиий газдан фойдаланиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид экани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Бухоро вилоятида 5 кишилик оила ис газидан ҳалок бўлди
5 декабр 2022, 22:50

Бухоро вилоятида 5 кишилик оила ис газидан ҳалок бўлди

Бухоро вилоятининг Жондор туманида эр-хотин ҳамда уларнинг 2, 7 ва 11 ёшли фарзандлари ёнғин натижасида вужудга келган ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Наманганда икки аёл ва бир бола ис газидан вафот этди
23 ноябр 2022, 15:54

Наманганда икки аёл ва бир бола ис газидан вафот этди

Наманган вилояти Поп туманида она ва унинг вояга етмаган фарзанди ҳамда меҳмонга келган қайнона ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ноябрь ойининг ўзида ис газидан 9 киши ҳалок бўлди.

Жиззахда она ва унинг икки ўғли ис газидан заҳарланиб вафот этди
7 ноябр 2022, 17:03

Жиззахда она ва унинг икки ўғли ис газидан заҳарланиб вафот этди

Жиззах вилояти Фориш туманида она ва унинг 5 ҳамда 10 ёшли ўғиллари ис газидан заҳарланиб вафот этди.

2020 йилдан ҳозирги кунгача ис газидан заҳарланиш оқибатида 366 киши вафот этди
24 май 2022, 15:07

2020 йилдан ҳозирги кунгача ис газидан заҳарланиш оқибатида 366 киши вафот этди

2020 йилдан бошлаб 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 428 та ҳолат содир бўлган. Натижада 366 нафар фуқаро вафот этган ва 307 киши турли даражада жароҳат олган. Сенаторлар ўтказилаётган профилактик тадбирлар етарли даражада ўз самарасини бермаётганини танқид қилди.

Тошкент вилоятида эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди
27 ноябр 2021, 12:37

Тошкент вилоятида эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Оққўрғон туманида 26 ёшли фуқаро ва унинг 24 ёшли турмуш ўртоғи ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Суд-тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотига кўра, уларнинг ўлимига заҳарланиш, ўткир юрак қон томир нафас етишмовчилиги, мия ва ўпкалар шиши сабаб бўлган. Вазият юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда.

Фарғона туманида ота-ўғил ис газидан заҳарланиб вафот этди
18 ноябр 2021, 21:50

Фарғона туманида ота-ўғил ис газидан заҳарланиб вафот этди

Фарғона туманида 62 ёшли ота ва 31 ёшли ўғил ўз уйларида ис газидан заҳарланиб вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг